Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишда субсидия олувчининг томорқа ер эгаси бўлиши лозимлиги ҳақидаги талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

                                                                                                                  ЎзА