Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси интернет нашрлари ижодкорлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун “Энг яхши миллий контент” танловини эълон қилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Интернет журналистикаси бўйича:
1. “Китобхонлик тарғиботига бағишланган энг яхши материаллар учун”
2. “Ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган энг яхши материаллар учун”
3. “Интернет тармоғида эълон қилинган энг яхши миллий контент учун”
4. “Жадидлар ҳақидаги энг яхши материаллар учун”
Ижтимоий тармоқ фаоллари учун:
1. “Болаларни китобхонликка қизиқтирган блог-постлари учун”
2. “Ижтимоий тармоқларда ёшлар тарбиясига оид эълон қилинган материаллари учун”
3. “Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун”
4. “Facebook” ижтимоий тармоғида миллий контентни кўпайтиришга қўшган ҳиссаси учун”
(Ҳакамлар ҳайъати аъзолари таклифи билан ушбу номинациялар номи ўзгариши мумкин)
Ҳар бир номинация бўйича бир нафар ғолиб аниқланади.
Танлов ғолибларининг ҳар бири 10 млн сўм пул мукофоти ва диплом-плакетка билан тақдирланади.
Танловга 2024 йил 1 январдан 1 сентябргача бўлган даврда миллий манфаатларимизни кўзлаган тарзда юртимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга холис баҳо берилган материаллар яратишни кўпайтиришга ҳисса қўшаётган, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш орқали уларнинг онгу тафаккурини юксалтиришга хизмат қилувчи миллий контент яратаётган электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларининг ушбу йўналишда матн, аудио, видео кўринишида эълон қилган материаллари (ҳавола шаклида) жорий йилнинг 5 сентябригача Уюшманинг 99-466-10-25 рақамига очилган “Ўзбекистон журналистлар уюшмаси” телеграми орқали қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган журналистик материаллар сони бештадан кам, еттитадан кўп бўлмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, ғолиблар интернет нашрлари учун алоҳида, ижтимоий тармоқ фаоллари учун алоҳида йўналишлар бўйича аниқланади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
- муаллиф ҳақида қисқача маълумот (объективка);
- муаллифнинг паспорти ёки ID-карта нусхаси;
- муаллифнинг телефон рақами, яшаш манзили.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг сентябрь ойида пойтахтимизда тантанали равишда ўтказилади.
Мурожаат учун телефонлар: 71-244-37-87, 71-244-64-62.