Россия иқтисодиёти Ғарб босимига бардошли эканини намойиш қилмоқда, кутилган натижага эришиш учун чеклов киритиш ва санкция ижросини таъминлашда давом этишимиз керак, дея баёнот берди АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.
– Россия иқтисодиёти ҳарбий машина ишини таъминлаш нуқтаи назаридан мустаҳкам бўлиб чиққани ҳақиқат, – деди у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида. – Бу жараёнга зарар келтиришни давом эттириш зарур, иродасизлик ярамайди. Россиянинг қўшниларига таҳдид солиш имкониятини қадамма-қадам камайтиришга эришамиз. Мақсадимиз шу.
“РИА Новости” ёзишича, жума куни АҚШ Россияга қарши санкциянинг янги тўпламини эълон қилган. Чеклов чораси 500 компания ва жисмоний шахсга қаратилган.