Қонликўл тумани ҳудудида 11 та мактабгача таълим муассасасида 1493 нафар бола тарбияланмоқда.
Жорий йил туманда давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд бўладиган муассасаларни кўпайтириш мақсадида қўшимча яна 10 та боғча қуриш белгиланган.
Шу мақсадда шу йилнинг 1 июнь куни туманда мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги «Мўъжизалар уйи» давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Мўъжизалар уйи» 25 ўринга мўлжалланган, барча турдаги замонавий асбоб ускуналар, болалар ўйинчоқлари билан таъминланган.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.