ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 10 та оилавий поликлиникада 353 мингдан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинади. Мазкур барча поликлиникаларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш ишларини олиб бориш учун етарли имконият яратилган. Улар замонавий тиббий ускуналар, зарур анжомлар ва тез тиббий ёрдам автомашиналари билан таъминланган.
Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ҳудуддаги 89 мингдан зиёд фуқарога тиббиёт ходимлари томонидан зарур тиббий хизматлар кўрсатилган. Хроник ҳисобда бўлган 1 минг 20 нафар беморга Нукус ва Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида 8 та турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётини бепул ўтказиши ва даволаниши учун йўллама берилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА