Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида илк ўйинини ўтказади.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз мазкур саралашда “E” гуруҳида Эрон, Туркманистон ва Гонконг термаларига қарши куч синашади. Гуруҳ босқичининг илк ўйинида вакилларимиз Туркманистон терма жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинни япониялик Ҳироюки Кимура бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Кота Ватанабе ва Такуми Такаги ёрдам беради.

Мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да “Ашхобод” стадионида старт олади. Ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси кўк рангли либосда, Туркманистон термаси оқ рангли футбол формасида майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА