15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Найман” овул фуқаролар йиғинида яшовчи Қизларгул Жуманиёзова меҳнаткаш қишлоқ аёлларидан. У қарийб 50 йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб боради. Айни пайтда “Санобар Сапарбоева” деҳқончилик фермер хўжалиги раҳбари.

Қизларгул опа бошчилигидаги фермер хўжалиги жами 52 гектар майдонга эга. Шундан 30 гектари пахта, 10 гектари ғалла, 7 гектари сабзовот ва полиз экинлар етиштириладиган майдонни, 1 гектари мевали боғ ва қолган 4 гектари тутзорни ташкил этади. Хўжалик пахта, ғалла ва пилла маҳсулотларини етиштириш бўйича давлат шартномаларини энг биринчилардан бўлиб бажариб келмоқда. Хусусан, жорий йилда хўжалик 300 килограмм пилла, 28 тонна ғалла етиштириб, шартнома режасини 100 фоиздан орттириб бажарди. Яқин кунларда давлатга пахта топшириш бўйича режа ҳам ортиғи билан бажарилиши кўзланган.

Фермер Қизларгул Жуманиёзованинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фидокорона меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, опа 1999 йил “Дўстлик” ордени, 2008 йил “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор” фахрий унвони, 2021 йил эса “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган.

ЎзА фотомухбири
Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар