Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган боксчимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, Ҳасанбой Дўсматов жорий йилнинг 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади.
Т.Рўзиев, ЎзА