Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) 2028 ва 2032 йилги Европа чемпионатлари қайси давлатларда ўтиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2028 йилги Европа чемпионати Англия, Уэльс, Шотландия, Ирландия ва Шимолий Ирландия давлатларида бўлиб ўтади. 2032 йилги чемпионатга эса Италия ва Туркия мезбонлик қилади. Бу қарор УЕФА ижроия қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.
Маълумот учун, “Евро-2032” ўйинларини ўтказиш учун Италия ва Туркия 20 та стадионни тақдим этди. UEFA эса ушбу стадионлар орасидан 2026 йилнинг октябрига қадар ҳар икки давлатдан бештадан футбол майдонини мезбонлик учун танлаб оладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Евро-2024” мусобақаси Германияда ўтказилади. Ҳозирда мазкур мусобақанинг амалдаги чемпиони Италия терма жамоаси ҳисобланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА