Хитойнинг Тайюань шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган жаҳон Гран-присининг ярим финалида ҳамюртларимиз 6 та медални қўлга киритди.

30 га яқин давлатдан 100 нафардан ортиқ маҳоратли пара таэквондочилар иштирок этган турнирнинг шиддатли беллашувлари якунида терма жамоамиз аъзоларидан Гулжаной Наимова олтин, Асад Анваров ва Асад Тоштемиров кумуш, Зиёда Исоқова, Жавоҳир Алиқулов, Зуҳриддин Тоҳиров бронза медалларига мушарраф бўлди.

1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг ушбу муваффақияти яна ўн кундан кейин Ханчжоуда бошланадиган Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи бўлди, дейиш мумкин.

Т.Рўзиев, ЎзА