Маълумки, “Uzbekistan Airways” АЖ ўн тўққизинчи “Airbus” ҳаво кемасини кутиб олди. Янги авиалайнер ишлаб чиқарувчининг Тулузадаги заводида “Uzbekistan Airways” АЖга топширилди. Мазкур ҳаво кемаси стандарт бир тоифали компоновка тартибида 186 нафар йўловчини ташиш учун мўлжалланган.

«Airbus A320neo» бугунги кунда ўз синфидаги энг яхши ўрта масофали ҳаво кемаси бўлиб, барча хавфсизлик ва ишончлилик талабларига жавоб беради. Бу аввалги авлод ҳаво кемаларига қараганда 15 фоиз тежамкор, карбонад ангидрид чиқариши эса халқаро стандартларга мувофиқ меъёрдан 50фоиз камроқ.

“Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳаво кемасининг тижорий фаолияти бошланди. Мазкур ҳаво кемаси илк парвозни ички йўналишда бажаради.

«Airbus A320neo» Нукусга илк парвозини амалга ошириши режалаштирилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА