АҚШ Украинага ўз чегаравий ҳудудини ҳимоя қилиш учун ёрдам кўрсатмоқда, деди Пентагон расмий вакили Патрик Райдер.

“Украина дронларининг Москвага уюштирган ҳужумига келсак, бу ҳақда украиналикларнинг ўзлари гапирсин. Шуни айтишим мумкинки, бизнинг позиция 100 фоиз украиналиклар ўз ҳудудини ҳимоя қилиши учун ёрдам беришга қаратилган”, – деди Райдер “Fox News” телеканали эфирида чиқиш қилиб.

Бундан аввалроқ Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер дронларнинг Москвага уюштирган ҳужумига тўхталиб, АҚШ Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумини қўллаб-қувватламайди, деганди.

Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, душанба куни Москвада дронлар ҳужуми қайд этилган, икки маъмурий бино зарар кўрган, жабрланганлар йўқ. Россия мудофаа вазирлиги баёнот беришича, дронлар радиоэлектрон кураш воситаси ёрдамида йўқ қилинган.