Тошкентнинг «Tashkent Select» хоккей клуби Қозоғистон ёшлар чемпионатининг навбатдаги ўйинида «Кулагер» ёшлари билан куч синашди.
7 январь куни ўтказилган илк ўйинда қозоғистонликлар 6:4 ҳисобида зафар қучган эди. Ўша баҳсда вакилларимиздан Тимур Тиллахўжаев, Богдан Гайниахметов, Эрик Гайниахметов ва Илсур Умеров шайбаларга муаллифлик қилди.
Жавоб учрашуви эса 5:4 ҳисобида «Tashkent Select»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ҳозирда «Tashkent Select» жамоаси Қозоғистон ёшлар чемпионатининг 34 ўйини якунига кўра, 12 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Тошкент хоккей жамоаси кейинги ўйинларни 11-12 январь кунлари пойтахтимизда ўтказади. Ҳамюртларимиз Қозоғистоннинг «Горняк» ёшлар жамоаси билан рўбарў келади.
Т.Рўзиев,
ЎзА