Сайёрамизда такрорланадиган жазирама тўлқин озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Яқин ўн йилликларда озиқ-овқат нархи сезиларли ошиши мумкин, деб ёзди Британиянинг “Guardian” олимлар баёнотига таяниб.

Жорий йил ёз бўйи кўплаб мамлакатларда рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилмоқда, қатор ҳудудларда сувдан фойдаланиш чекланган, кондиционерлар узлуксиз ишлаши туфайли электр энергияси истеъмоли кескин ортган.Олимларэса бу ҳали бошланиши, бундан ҳам иссиқ кунлар олдинда,дея тахмин қилмоқда.

“Озиқ-овқат тизимиглобал хусусиятга эга. Дунёнинг турли минтақаларида бир вақтнинг ўзида йирик экин майдонлари йўқолиши хавфи ортиб боряпти.Бу ҳақиқатан озиқ-овқат захираси ва нархига салбий таъсир қилади”, дейди Лидс университети атмосфера фанлари профессори Жон Маршам газетага берган интервьюсида. Олимнинг фикрича, айни ҳолат яқин ўн йилликларда содир бўлиши мумкин.

Яна бир олим Даниэль Шмидт иссиқликнинг денгиз ҳаётига таъсириниўрганди.Олим таъкидлашича, океан ва денгиз ҳам иссиқлик тўлқинига, маълум миқдорда, тобе. Масалан, ҳарорат 2 даража кўтарилиши маржон рифлари йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Иссиқ ёзнинг таъсири аллақачон ўзини намоён қилмоқда. Германия ва Грецияда юқори ҳарорат туфайли ўрмон ёнғини авжига чиқмоқда, Францияда қурғоқчилик хавфи боис қатор музофотларда сувдан фойдаланишга чеклов жорий этилди, шаҳар ҳовузлари ёпилди. Испаниянинг бир неча минтақаси, асосан, Пиреней ярим оролининг жанубий қисми аҳолиси сув таъминотидаги узилишдан азият чекмоқда.Сув омборларини тўлдириш даражаси мавсум учун ўртача даражадан паст, айрим шаҳарларда,ўта муҳим бўлмаса,сувдан фойдаланиш қисқартирилди.

Аҳолига ёрдам бериш ва жазирама оқибатига қарши курашиш чора-тадбирлари турли мамлакатларда турлича кечмоқда.

Испанияда фуқароларга имкон қадар уйни совутиш ва юқори ҳароратга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун шифокорлар билан маслаҳатлашиш тавсия қилинган. Греция ҳукумати жазирама туфайли электр тармоғига юклама ортиши шароитида очиқ ҳавода оғир меҳнат қилмасликка, озиқ-овқат етказиб бериш тўхтатилгани сабабли, аҳолини электр жиҳозларидан фойдаланишни чеклашга чақирди.

Италияда, рекорд даражадаги ҳарорат билан қандай курашиш бўйича маслаҳат беришдан ташқари, фуқаролик мудофааси хизмати Рим атрофида 28 та мобил ёрдам станциясини жойлаштирди. Станцияда шифокор ва кўнгиллилар навбатчилик қилади. Туристлар, фуқаролар соғлиғи ёмонлашса, бир шиша сув ёки биринчи тиббий ёрдам олиши мумкин.

Германияда Шифокорлар касаба уюшмалари федерацияси жанубий мамлакатлар тажрибасини ўзлаштириб, рекорд жазирама фонида мамлакатда кундузги танаффус жорий этишга чақирди. Бинобарин, Германия Европанинг бошқа давлатларидан фарқли равишда, ғайритабиий иссиқлик билан курашиш бўйича миллий режага эга эмас. Чора-тадбир жорий этиш ташаббусини маҳаллий ҳокимият кўтаради. Фавқулодда вазиятда сув истеъмолини чеклаш ва дарёдан сув олишни тартибга солиш чораси кўрилган Гессен федерал штати бу борада энг кўп амалий иш бажаргани айтилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА