Германия паспорти “Индех-2023” рейтингида Италия ва Испания фуқаролик ҳужжати билан бир қаторда иккинчи ўринни эгаллади. Бу паспортлар 190 мамлакат эшикларини оча олади.
Йиллик рейтингни тузувчи Лондоннинг “Henley & Partners” юридик фирмаси маълумотига кўра, фақат Сингапур паспорти бундан ҳам кўп – 192 давлатга кириш имконини беради.
Хуллас, паспортлар рейтингида Сингапур биринчи ўринда. Беш йилдан буён энг яхши паспортлар сафида Финляндия, Франция, Люксембург, Швеция, Жанубий Корея ва Aвстрия билан бирга учинчи ўринни Япония эгаллаб келган. Ушбу давлатлар паспорт эгалари визасиз 189 давлатга киришлари ёки кириб келганда визани осонлаштиришдан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Қайд этиш жоиз, шу йил охирида қабул қилиниши керак бўлган янги фуқаролик қонунчилиги қисман Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган хорижликларга Германияда амалдаги паспортга қўшимча равишда Германия паспортини олиш осонлаштирилишини кўзлайди.
ЎзА