Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Оксфорд университети профессори Лейла Нажафзада ва ушбу университетнинг Яқин Шарқ тадқиқотлари факультети кафедра муовини, доцент Зейнеб Юракли билан ўзбек тили ва адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Оксфорд университети Буюк Британиянинг қадимий олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. У XII асрнинг иккинчи ярмида Англиянинг Оксфорд шаҳрида ташкил этилган бўлиб, университетда турли тадқиқот марказлари ва институтлар мавжуд. Шулар орасида Ислом тадқиқотлари маркази, Осиё тадқиқотлари маркази, Низомий Ганжавий номидаги Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари марказини санаш мумкин. Лейла Нажафзода Низомий Ганжавий номидаги Марказий Осиё ва Кавказ тадқиқотлари марказининг ташкил қилувчилардан бири ҳисобланади. Учрашувдан фойдаланиб, Лейла Нажафзода ва Оксфорд университети Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари факультети ислом санъати ва архитектураси кафедраси доценти Зейнеп Юракли ва тадбир ташкилотчиси Исломбек Асомиддиновни суҳбатга чорладик.

Батафсил:

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА