Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған НАТО саммити олдидан Анқара ва ЕИ ўртасидаги муносабатга “янги суръат бағишлаш” имкониятини муҳокама қилди.

Мишель ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Эрдоған билан самарали учрашув ўтказганини ёзди.

“Янада мазмунли, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, муносабатни янги босқичга олиб чиқиш йўлларини кўриб чиқдик”, дея маълум қилди ЕИ мулозими.

Тузилма матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур учрашув олдидан Туркия Швециянинг НАТОга қўшилиши бўйича қўйган ветосини бекор қилиш ва Стокгольмнинг Анқарани ЕИга интеграциялаш жараёнида фаол ҳаракат қилиши юзасидан келишиб олинган.

 

ЎзА