Унда Президентликка номзод Робахон Махмудова тўғрисида батафсил маълумот берилиб, сайловчилар халқимизнинг хоҳиш-иродаси ифодаланган сайловолди дастури билан таништирилди. Шунингдек, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнда сайловолди тадбирларининг келажакда давлатимиз ривожи, аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти кенг тарғиб қилинди.
Жумладан, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақидаги конституциявий тамойил давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида таъкидланиб, халқ ҳокимиятининг ёрқин тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривожлантириш каби масалаларда изчил таклифларнинг илгари сурилаётгани йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланиб, унда халқчил ғоя бош мақсад қилиб қўйилганлиги фикр билдирувчилар томонидан алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларни ушбу муҳим сиёсий, тарихий тадбирда Робахон Махмудовага овоз беришга чақирди.
Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви Тўрткўл туманида ҳам бўлиб ўтди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири