«Ашхобод сайилгоҳи» очилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтимизда қуриб битказилган «Ашхобод сайилгоҳи» очилди.

Сайилгоҳ майдони 12 гектарни ташкил этади. Бу ерда 1 та 1180 метр квадратни ташкил этувчи усти ёпиқ иншоот (indoor) ичида 26 та ҳамда 31 очиқ типдаги ўйин аттракционлари, нуронийлар маскани, музқаймоқ ва салқин ичимликлар шохобчалари қурилган.

Замонавий маданият ва истироҳат боғи кираверишда туркман миллатининг мардлик ва жасорат тимсоли бўлган Ахалтака отлари ҳайкаллари ўрнатилган. Бу ерда қарағай, қрим қарағайи, ҳинд сирени, эман, каштан, магнолия, аризона кипариси, салвия, мовий арчалар экилган.

Ҳордиқ чиқарувчилар учун ўриндиқлар, велойўлаклар, фавворалар қурилган. Амфитеатр ва кафе ҳам дам олувчиларга қулайлик яратади.

Қурилиш ишларига 500 га яқин малакали муҳандис ва ишчилар жалб қилинди. 180 иш ўрни яратилди.

Давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини айтди.

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик алоқаларининг рамзи сифатида «Ашхобод сайилгоҳи»да икки давлат раҳбарлари дарахт кўчатлари ўтқазди.

1.jpg
2.jpg
3.jpg
4.jpg
5.jpg
6.jpg

 

Умар Асроров, ЎзА