Қуръон мусобақаси давом этяпти

ОНЛАЙН ХАБАР

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизнинг Талабалар шаҳарчасидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига қарашли «Ёшлар маркази»да Қуръон мусобақасининг республика босқичи қизғин давом этяпти.

Даставвал бино фойесида иштирокчилар ва меҳмонлар катта тантана билан кутиб олинди.

Тадбирни Ҳусан Абдулмажидов Қуръон тиловати билан очиб берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов кириш сўзи билан иштирокчиларни муборакбод этиб, уларга муваффақиятлар тилади.

Давлат мадҳияси янграгандан сўнг тиловат йўналиши бўйича қорилар баҳсларга киришди.

Мусобақани диний идора раҳбарияти, уламолар, фахрий имомлар кузатувчи сифатида баҳолаб боришяпти.

Ҳакамлар ҳайъати раиси Ҳасанхон Абдулмажидов Усмонхон Алимов иштирокчилар учун таклиф этган имтиёзни эълон қилди. Унга кўра, жисмоний имконияти чекланган иштирокчилар аввалги босқичда 1-ўринни ололмаган бўлсалар-да, Каломуллоҳни ёд олгани учун мусобақанинг республика босқичида ҳам қатнашадилар.

Қуръон мусобақасининг қизғин кечаётган баҳсларидан хабардор бўлишни истасангиз, савйтимизни кузатиб боринг.

 

Т.Низомов