АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан “CNN” телеканалига маълум қилишича, Хитой билан можаро ёки совуқ уруш муқаррар эмас. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Хитой “рақобат тўқнашувга айланиб кетишининг олдини олишга” интилмоқда.
“Асосий сабаб шундаки, биз шиддатли рақобат билан бир қаторда қизғин дипломатияни ҳам қўллаб-қувватлаймиз”, деган Салливан 10-11 май кунлари ХХР Компартияси сиёсий бюроси аъзоси, Марказий қўмита Ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И билан учрашувини эслатиб. “Умид қиламизки, бундай учрашувлар давом этади ва АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари хитойлик ҳамкасблари билан мулоқот қилади, деди у.
“Ишончим комилки, АҚШ ва ХХР ўртасида можаро ёки совуқ уруш келиб чиқиши муқаррарлиги ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ”, дея қўшича қилди Салливан.