Айни кунларда педагог ходимларга бериладиган ҳар йилги меҳнат таътили масаласи ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлиб қолмоқда.

Янги Меҳнат кодексининг 501-моддасига асосан “педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади” дейилган.

Бироқ, мана мактаб ҳам тугади, лекин МК 501-модданинг талаби хали ҳам бажарилгани йўқ.

Аслида янги Меҳнат кодекси 2022 йил 28 октябрда эълон қилинган ва олти ойдан сўнг кучга кириши белгиланган бўлса, уни амалда ишлайдиган даражага келтириш учун мутасаддиларга етарлича вақт-6 ой берилган. Яъни, педагог ходимларнинг меҳнат таътили билан боғлиқ масала Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 30 апрелига қадар ҳал этилиши белгиланганди.

Хўш, ёзги таътилда педагоглар 56 кун дам олишадими ёки 48 кун?
«Юрист тавсияси» рукнини кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний ҳимоя қилинг.

М.Турдалиева,

H.Абдувоитов ЎзА