ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига старт берилди.

Дастлабки мусобақа стол тенниси бўйича ўтказилди. Унда мусобақанинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 100 нафарга яқин ўғил-қиз белгиланган ёш тоифасида ўзаро беллашди.

16-21 ёш тоифасидаги ўғил болалар баҳсида Қўнғирот тумани Турон маҳалласидан С. Бобоназаров, қизлар ўртасида Амударё тумани Дурунки маҳалласидан М. Шомуродова, 22-26 ёш тоифасидаги ўғил болалар беллашувида Тахиатош тумани Кенегес маҳалласидан Ш. Ўрозбоев, қизлар баҳсида Амударё тумани Бойовул маҳалласидан  М. Камолова ҳамда 27-30 ёшли ўғил болалар ўртасида Амударё тумани Чордара маҳалласидан Ж. Ражабов ва қизлар баҳсида Тўрткўл тумани Янгиобод маҳалласидан С. Самандарова ғолиб бўлди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА