Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов онлайн тарзда ўтказилаётган «ChessKid Cup-2023» турнирида иштирок этмоқда.
Кеча, 24 май куни Абдусатторов турнирнинг 1-дивизиони финалида нидерландиялик Жорден ван Форестга қарши дона сурди. Қора доналарда ўйин ўтказган ҳамюртимиз 2,5:1,5 ҳисобида рақибини доғда қолдиришга муваффақ бўлди ҳамда турнирнинг Гранд финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Онлайн турнирнинг 2-дивизиони ярим финалида вьетнамлик Нгуен Нгок Чёнг Сон ва россиялик Владимир Федосеев ғалабали одимини давом эттирмоқда.
Турнирнинг 3-дивизионида аргентиналик гроссмейстер Аланн Прима ҳиндистонлик Пентала Харикришнани мағлуб этди ва Гранд финалда қатнашиш имкониятига эга бўлди.
Мукофот жамғармаси 2 000 000 доллардан иборат бўлган «Champions Chess Tour ChessKid Cup-2023» онлайн турнири 27 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА