Жиззахда давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат биринчилиги баҳслари қизғин ўтмоқда.

Чемпионатнинг навбатдаги кунида эркаклар ўртасидаги 90 кг. вазн тоифасида Азизбек Авазмуродов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида Шаҳзодхўжа Шариповни доғда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

Ушбу вазнда ярим финалга етиб келган Умар Бозоров ва Нурбек Муртазоев бронза медали билан тақдирланди. 100 килограммгача вазн тоифасида Зуфарбек Ўролов, Руфат Худаков, Муҳаммадали Тангриев ҳамда Эрназар Сарсенбаев шоҳсупага кўтарилди.

Аёллар орасида вазни 70 килограммгача бўлган дзюдочилар орасида Ширинжон Йўлдошев олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, бу вазнда Тойгул Ҳамроева кумуш, Шоҳиста Назарова ва Фарангиз Ҳожиева бронза медалига сазовор бўлди.

-78 кг. вазнда Маржона Кўчимова, Мухлиса Турдиева, Шоира Аминова ҳамда Севинч Тўрақулова шоҳсупага кўтарилиб, мамлакат чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари дея эътироф этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА