19-21 май кунлари Хиросимада G7 етакчилари саммити бўлиб ўтади.
Reuters агентлигининг ёзишича, саммитда Москвага нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Янги чоралар Россия қуролли кучлари учун қўлласа бўладиган товарлар экспортини чеклашга қаратилади.
Агентлик қайси товарлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган. Бундан ташқари, G7 кўраётган чоралар учинчи мамлакатларни санкцияга амал қилмаслик ҳолатларига чек қўйишга ҳамда Россиянинг келгусида энергия ишлаб чиқаришига путур етказишга ҳам қаратилади.
“Еттилик гуруҳи”га раислик қилиш 2023 йилдан бошлаб Японияга ўтган.