ОАВ мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссия таркибига киритилади

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давомида мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишда оммавий ахборот воситалари фаол ҳамкорликка чақирилди.

Эндиликда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссия тузилади ва гуруҳ таркибига оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам киритилади.

Бу ҳақда видеоселектор йиғилиши давомида айтиб ўтилди.

 

ЎзА