Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июньдаги ПФ-5087 сон фармони асосида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон РеспубликаСИ бошқармасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил қилиниб, уларнинг еттитаси «ягона дарча» биноларида, қолгани эса уларга яқин жойларга жойлашган.

Бошқарма томонидан жорий йил уч ой давомида тадбиркорликни ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида республикамиздаги 151 та бўш турган ёки тўлиқ қувватликда фойдалинилмаётган бинолар ва ер майдонлари хатловдан ўтказилган. Улардан фойдаланиш бўйича умумий баҳоси 20 миллиард  271 миллион сўмлик 151 та дастлабки бизнес лойиҳалар ишлаб чиқилган. Шундан, 5 миллиард  515 миллион сўми  (27%и) тадбиркорларнинг ўз маблағлари, 14 миллиард 756 миллион сўми (73%и) банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

-Бу ерлардаги тадбиркорларга кўрсатиладиган: бизнес-режа тайёрлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, электрон-рақамли имзо олишга ёрдамлашиш, ҳисоб варақасини очиши учун ҳужжатлар таёйрлаб бериш каби хизматлар бепул турда амалга оширилмоқда,-дейди Қорақалпоғистон савдо-саноат палатаси раиси Расул Зарикеев. –Аммо, ташкилий ҳужжатларни, муҳр ва штамп эскизларини тайёрлаш, хорижий компаниялар билан келишувга имзо қўйишига кўмаклашиш,  солиқ ҳамда статистик ҳисоботларни электрон тарзда жўнатиш бўйича кўрсатиладиган хизматларга пул тўланади.

Жорий йилнинг уч ойи давомида республикамиз бўйича тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан 4454 тадбиркорлик субъектига ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 305 фуқарога хизмат кўрсатилган.

-Тадбиркорларни ўқитиш ва кадрлар таёрлаш соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда,-дейди Р.Зарикеев.- Бошқарма ҳузурида шу мақсадда «Қорқалпоқ бизнес таълим» ўқув маркази такил этилган, жорий йил 3 ой давомида ундаги 5 та ўқув курсида  78 тадбиркор ўқитилди. Аммо, Ўзбекистон  Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ташкил этилган 12 та ўқув курсида 230 та тадбиркор таълим олишди.

Ушбу бизнес лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 700 га яқин янги иш ўринларининг ташкил этилиши кутилмоқда.

 

Ә.Жийемуродов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.