Миср пойтахти Қоҳирада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бошланди.

Биринчи кунги баҳслар якунига кўра, Оксана Чусовитина таяниб сакраш, Дилдора Арипова эса турли баландликдаги брусларда машқ дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бугун, 28 апрель куни саралаш босқичининг иккинчи кунги баҳслари ўтказилади.

Жаҳон кубогининг Мисрда ўтаётган ушбу босқичида муваффақиятли қатнашган спортчилар Бельгияда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарига эга бўлади. Бельгиянинг Антверпен шаҳрида кечадиган дунё биринчилиги эса «Париж-2024» Олимпиадаси йўлланмаларини тақдим этади.

Т.Рўзиев, ЎзА