ФИФА президенти Жанни Инфантино жорий йилнинг 5-6-май кунлари Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, юртимизда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда мамлакатимизда миллионлар ўйинини янада ривожлантиришга оид ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш назарда тутилган.

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация ташриф давомида мамлакатимизда ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган терма жамоалар базасини (“Дўстлик”) кўздан кечириш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари билан расмий учрашув ўтказиши режалаштирилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА