Пойтахтимизда дзюдо бўйича спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё очиқ кубогининг дастлабки кунги баҳслари якунланди.
«Универсал» спорт мажмуасида ўтаётган мусобақанинг биринчи кунида полвонларимиздан Бобурмирзо Давлатов, Зуфар Эргашев, Кўҳинурбону Икромова, Юляна Максетбаева, Шукуржон Аминова ҳамда Нилуфар Эрмаганбетова ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, вакилларимиздан Элшод Умаралиев, Фурқат Норқобилов, Наимахон Отажонова, Ҳалимажон Қурбонова, Сита Қадамбоева кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Одилжон Обидов, Аббос Абрирайимов, Шоҳжаҳон Адҳамов, Нодира Эгамбердиева, Мафтуна Адҳамова бронза медаль билан тақдирланди.
Биринчи кундан сўнг умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга чиқиб олди. Иккинчи ва учинчи поғоналарни Қозоғистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА