Тошкентда халқаро конференция бошланди

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Халқаро конференция давомида мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади.

Форум якуни бўйича Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

photo5366232693852973175.jpg

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА