Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтаётган “Sahibkiran Cup 2023” III Халқаро турнирида 13 та давлатдан 164 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Турнир швейцарча тизим бўйича ўтказилмоқда.

Рейтинг натижаларига қараб, “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган иштирокчилар  9 та турда куч синашади. 6-тур ниҳоясига етгач, шахматчиларнинг гуруҳдаги вазиятлари аниқ бўлиб қолди. 6 имкониятдан 5 очко жамғара олган Алишер Сулейменов (Қозоғистон) “А” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Ундан сўнг, биратўла 5 киши 4,5 тадан очко олган: Муҳаммадзоҳид Суяров (Ўзбекистон), Даниэл Фридман (Германия), Олмос Раҳматуллаев (Ўзбекистон), Платон Галпирин (Украина), Виталий Сивук (Швеция). “Б” гуруҳида Жўрабек Ибодуллаев, Муҳаммадраҳим Абдуллаев, Марсель Шоюсуповда 5,5 тадан очко бор. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 20 апрель куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА