ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича ёшлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлардан 17 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизғин ва муросасиз ўйинлар натижасига кўра йигитлар ўртасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси 1-ўринни, Қорақалпоғистон ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси 2-ўринни, Қораўзак тумани вакиллари 3-ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида ҳам Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали жамоаси пешқадамлик қилди. Кейинги ўринларни Нукус шаҳар  1-сонли спорт мактаби ва Қораўзак тумани жамоалари қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА