Марғилон шаҳрида жорий йилнинг 8-12 апрель кунлари олий ва биринчи лигадаги аёллар жамоалари ўртасида баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мураббий Жаҳонгир Ходжаев бошчилигидаги ОКМК баскетбол жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси, “Сўғдиёна” ФСК(Навоий), Тошкент жамоалари билан баҳс олиб борди.

8 апрель куни 1-ўйинда ОКМК жамоаси 82-26 ҳисобида ғалаба қозонди. 9 апрель куни эса Тошкент жамоаси 104-60 ҳисобида мағлуб этилди.

10 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси билан ўтказилган 3-ўйинда ОКМК жамоаси аъзолари 87-64 ҳисобида зафар қучди.

11 апрель куни “Сўғдиёна” ФСК билан кечган 4-ўйинда ОКМК жамоаси йирик 113-29 ҳисобидаги ғалабани ўз ҳисобларига ёзиб қўйди.

12 апрель куни пойтахтликлар билан ўтказилган 4-ўйинда ҳам ОКМК баскетболчи аёллари 79-48 ҳисобидаги ғалабага эришди. Шундай қилиб барча учрашувларни ғалаба билан якунлаган ОКМК жамоаси 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мураббий Жаҳонгир Ходжаев шогирдларининг ҳисобида 10 карра мамлакат чемпионлиги, 13 карра Ўзбекистон кубоги ва 8 карра Ўзбекистон мустақиллиги кубоги каби ютуқлар бор.

ОКМК Ахборот хизмати, ЎзА