ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги республика олимпия захиралари теннис кортларида “Billi Jin King” кубогининг Осиё ва Океания биринчи гуруҳидан ўрин олган ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Теннис мактабининг 3 та кортларида давом этаётган мусобақаларда вакилаларимизнинг мағлубиятдан бошлари чиқмай қолди. Яккалик баҳсларида Сабрина Олимжонова ва Севиль Йўлдошева барча рақибаларига имкониятни бой беришяпти. Жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган Мафтунабону Қаҳрамонова ва Оминахон Валихоновадан ҳам омад юз ўгирган. Олдин Хитой, кейин Ҳиндистон, бугун эса япониялик теннисчи қизлар ҳамюртларимизнинг бошини эгиб қўйишди.
Мусобақалар 15 апрелга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА