Тошкентнинг “Пахтакор“ клуби жорий йилги мавсумдаги мусобақаларда муносиб иштирок этиш учун Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Анталия шаҳрида ўтаётган мазкур йиғинда Педру Морейра мураббийлиги остидаги “Пахтакор” жамоаси илк назорат ўйинини Руминиянинг “Унериа Слобоциа” жамоасига қарши ўтказди. Мазкур учрашувда Башар Ресан (22) ва Улуғбек Ҳошимовнинг (65) голлари эвазига пойтахтимиз клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Энди “Пахаткор” 12 январь куни Хорватиянинг “Динамо” клубига қарши иккинчи назорат ўйинини ўтказади. Шунингдек, Туркия йиғини доирасида жамоа 15 январда “Карвина“ (Чехия) билан рақобатлашса, 18 январь куни “Елимай“га (Қозоғистон) қарши майдонга тушади. 26-28 январь кунлари эса “Актобе“ (Қозоғистон) ҳамда “Силекс“ (Шимолий Македония) каби номдор клублар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА