Япониялик боксчи, иккинчи ўта енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA камаридан маҳрум бўлиши кутилмоқда.
Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирннинг сўзларига кўра, Иноуэ мексикалик Алан Пикассо билан жанг қилишга рози бўлган. Шу сабабли, у WBA камаридан маҳрум бўлади. Вақтинчалик чемпион Муроджон Аҳмадалиев эса тўлақонли чемпион деб эълон қилинади.
Маълумот ўрнида: Эдди Хирн 2025 йил охирида Н.Иноуэ ва М.Аҳмадалиев ўртасидаги жангни ташкил этишга уриниб кўрмоқчи. Дарвоқе, Наоя Иноуэ 24 январь куни IBF йўналиши бўйича даъвогар Сэм Гудманга қарши жанг ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА