Маълумки, “Мард ўғлон” давлат мукофоти жамиятимизнинг турли соҳаларида юқори натижаларга эришган, мардлик, жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби юксак фазилатлари билан ажралиб турган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган.
Танловда иштирок этиш учун Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақалар, лойиҳалар ва танловларда ғолиб бўлган, ўз соҳасида чуқур билим, ташаббускорлик ва ишбилармонликни намоён этган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли йигитлар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 1 мартига қадар, аризалар яшаш манзил бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига топширилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА