Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда.
Мамлакат чемпионатининг ортда қолган беллашувлари давомида Мадинабону Жўраева, Севинчой Комилова, Шаҳло Абдуллаева, Нурсултон Эсбергенов, Оғабек Тўхтаев, Абдулазиз Алимжанов каби спортчилар чемпионлик шоҳсупасидан жой олди.
Ўзбекистон чемпионатининг бугунги баҳсларида аёллар 76 ва 81 килограмм оғирликдаги курашларда иштирок этса, эркаклар ўртасида 89 кило оғирликда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионатининг эртага 30 март куни ўтадиган мусобақаларида Олимпия ўйинлари ғолиби ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов иштирок этади.
Т.Рўзиев, ЎзА