Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни округ раиси Абдулла Мағрупов олиб борди.

Дастлаб округ комиссияси аъзоларига Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар сайлов округи ҳудуди бўйича референдум участкаларининг жойлашуви юзасидан 12 та туман ҳокимларининг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди.

Муҳокамалардан кейин Тошкент шаҳар референдум округи ҳудудида 823 та референдум участкалари тузилгани ҳақида қарор қабул қилинди.

Йиғилиш якунида амалга ошириладиган ишлар ва режалар хусусида батафсил тўхталиб, округ аъзоларига вазифалар тақсимланди.

ЎзА