Мамлакатимизда футбол бўйича ўтказилаётган U-20 Осиё кубогининг дастлабки чорак финал ўйини якунланди.

Ярим финал йўлидаги баҳсда Эрон – Ироқ жамоалари тўқнаш келди. Учрашувда 90 дақиқа давомида дарвозалар дахлсиз қолди. Фақат 2-бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида ироқликларга омад кулиб боқди. 16-рақамда ҳаракатланган ироқлик Али Жассим гол муллифи бўлди.

Энди Ироқ терма жамоаси Япония – Иордания учрашувининг ғолиби билан ярим финалда рўбарў келади.

Эрон – Ироқ ўйинини бошқариб борган ҳакамлар таркибида ҳамюртимиз Аҳрол Рисқуллаев тўртинчи ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Т.Рўзиев, ЎзА