Дунё бозорида ўз харидорига эга, талабгори кўп бўлган қуритилган мевалардан бири майиз ҳисобланади. Боиси, юртимизнинг иқлим шароитида етиштирилган майизнинг сифати, фойдали хусусиятлари ва мазаси кўпчилик истеъмолчиларда ижобий таассурот қолдирган. Бу маҳсулотга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.

Бугун республикамизнинг деярли барча вилоятларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан майиз маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 30 та хорижий давлатларга қиймати 6,3 миллион  АҚШ долларига тенг бўлган 7,5 минг тонна майиз экспорт қилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керак, майиз экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 464 тоннага ошган.

Жумладан, январь ойида Ўзбекистон томонидан Қозоғистонга 3,4 минг тонна, Россияга 910 тонна,  Хитойга 511 тонна, БААга 454 тонна, Туркияга 386 тонна, Эронга 299 тонна,  Беларусга 192 тонна,  Озарбайжонга эса 121 тонна майиз экспорт қилган.

ЎзА