Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда таъкидланди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов олиб борган йиғилиш давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган спорт мусобақаларида шаффофликни таъминлаш, янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш, ўтган йилги мусобақаларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар бериб ўтилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Шарифжон Мўминжонов “Беш ташаббус олимпиадаси” учинчи мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши хусусида сўз юритиб, мусобақалар Низоми лойиҳаси билан йиғилганларни таништирди.
Т.Рўзиев,
ЎзА