Хабар берганимиздек, Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 140 минг еврони ташкил этган «WR Chess Masters» турнирининг 1-тур баҳслари якунланди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов илк турда жаҳон рейтингида иккинчи ўринда бораётган россиялик Ян Непомняшийга қарши дона сурди.

Шиддатли ўтган баҳсда ҳамюртимиз гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да учрашув дуранг кўринишида поёнига етди.

9 турдан иборат «WR Chess Masters» турнири 26 февралга қадар давом этади.

Эртага, 17 февраль куни ўтадиган 2-турда Абдусатторов оқ доналарда яна бир россиялик шаҳматчи Андрей Есипенко билан куч синашади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА