Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлиги қайд этилди.

Масалан, ўтган йили Бухорода – 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда – 2 тадан, Тошкент вилоятида – 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизгакамайган.

Давлатимиз раҳбари энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

ЎзА