ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ доллари бўлган “Central Asia Chess Cup 2023” халқаро шахмат турнири ниҳоясига етди.

Турнирда ҳамюртларимиз билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва Туркманистондан 57 нафар шахматчи баҳс олиб борди.

9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов  турнир ғолиби бўлди. Кейинги ўринлар Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон) ва  Азамат Утегалиев (Қозоғистон)га насиб этди. Қизлар ўртасида эса  5,5  очко билан Нилуфар Ёқуббоева (Ўзбекистон) ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Жамоавий баҳсларда Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни эгаллади. Қозоғистон ва Тожикистон шахматчилари кейинги ўринларга муносиб кўрилди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА