Америка Қўшма Штатларининг Лейк-Плэсид шаҳрида талаба спортчилар ўртасида ўтказилган қишки Универсиада ўйинлари якунланди.
Жорий йил 12 январидан бошланган Универсиада ўйинларида 50 га яқин мамлакатнинг 1 минг 400 нафардан зиёд спортчилари ўз спорт йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб борди.
Универсиада якунига кўра, Япония жамоаси 21 та олтин, 17 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин 12 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритган Жанубий Корея вакилларига насиб этди. Улардан кейинги ўринлар Канада, Польша, Франция талаба-спортчиларига тегишли бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинларда мамлакатимизнинг 13 нафар талаба-спортчилари 3 та спорт турида қатнашди, аммо натижа кўрсатишмади.
Талаба-спортчиларнинг келгуси қишки Универсиада ўйинлари 2025 йил 13-23 январь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА