13 та мамлакатдан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ислом давлатларида шайбали хоккейни ривожлантириш ассоциациясини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ассоциация раҳбарлигини татаристонлик тадбиркор Наил Маганов олиб боради, дейилади Insidethegames хабарида.

Татаристон Республикаси Россиянинг бир қисми сифатида ушбу ассоциация таркибидан жой олган бўлиб, Жазоир, Баҳрайн, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Марокаш, Уммон, Саудия Арабистони, Туркия, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон мазкур ассоциацияга қўшилган 13 та давлат сифатида талқин этилган.

Ассоциациянинг штаб квартираси Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига жойлаштирилади.


Т.Рўзиев, ЎзА