Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси томонидан «Ханжчоу-2022» Пара Осиё ўйинлари ҳамда «Париж-2024» Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар ҳар қандай турдаги дори воситалари фақатгина қўмитанинг тиббиёт департаменти мутахассислари билан келишилган ҳолда истеъмол қилиниши қатъий белгилаб қўйилди.
Бу ҳақда қўмитада миллий терма жамоа аъзоларининг 2023 йилги мусобақаларга ҳозирлик кўришга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда таъкидланди.
Унда шунингдек, тренерларнинг индивидуал режаси, йил давомида ўтказиладиган ўқув-машғулот жараёни, рейтинг мусобақалар, чемпионатларга спортчиларни саралаш, антидопинг ва кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди, дейилади қўмитанинг матбуот хизмати хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА